Ургутда Тожикистон ҳомийлигида қурилган мактаб фойдаланишга топширилди

    Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди.

    Ташриф доирасида тўғридан-тўғри Душанбе шаҳрига узатилган видеоалоқа орқали Самарқанд вилояти, Ургут туманида Тожикистон Республикаси ҳомийлиги асосида қурилган янги мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Мактабнинг расмий очилиш маросими икки давлат раҳбарларининг рамзий тугмачани босиши орқали бўлиб ўтди.

    Ўзбекистонда бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири бошчилигидаги делегация, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири, Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Самарқанд вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    640 ўринли янги таълим муассасаси замон талаблари асосида барпо этилган бўлиб, 3 қаватли бино, 26 та ўқув хоналари, кимё, биология, физика лаборатория хоналари, АКТ, спорт зал, ошхона билан жиҳозланган.

    Икки мамлакат вакиллари мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

    Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон маблағлари ҳисобига бунёд этилган умумтаълим мактаби Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида қуриб фойдаланишга топширилган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates