28 ёшли футболчи овоз беришда Ламин Ямал ва жамоадоши Витиньони ортда қолдирди. Дембеле “ПСЖ”га илк бор еврокубокда ғалаба қозонишига ёрдам берганидан сўнг УЕФА Чемпионлар лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У шунингдек, жамоанинг мамлакат чемпионатида ва Франция кубогидаги ғалабаларида муҳим роль ўйнади ва 2024/25 йилги мавсумни 37 гол ва 15 голли узатма билан якунлади, деб хабар берди ru.uefa.com.

Исламбек Исмоилов: “Уч йиллик меҳнат мен учун шараф ва синов бўлди”
Ўзбекистон U17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов Жаҳон чемпионати якунланиши ортидан жамоа билан уч йиллик фаолиятини тамомлаганини маълум қилди.








