“UzAuto Motors” акциялари "Тошкент" фонд биржасида жойлаштирилди

    Жойлаштирилган 56,9 млрд сўмлик акцияларнинг 80 фоизи институционал инвесторлар (юридик шахслар), қолган 20 фоизи жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.

    Ўзбекистон фонд бозори тарихидаги акцияларнинг умумий қиймати бўйича энг йирик ИПО якунланди — "УзАуто Моторс" АЖ акциялари "Тошкент" Республика фонд биржасида бирламчи оммавий таклиф (ИПО) орқали жойлаштирилди.

    Сўнгги йилларда компаниянинг ривожланиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда эришилган қатор ютуқлар инвестициявий ҳамкорликка йўл очди ва муносабатларни мустаҳкамлади.

    Натижада, "УзАуто Моторс" АЖнинг ИПОга чиқиши Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида узоқ кутилган воқеликка айланди.

    Савдолар якунига кўра, компаниянинг 56,9 млрд сўмлик акциялари Республика фонд биржасига жойлаштирилган бўлса, ўзаро тақсимланиши бўйича 80%и институционал инвесторлар (юридик шахслар), қолган 20%и жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.

    "УзАуто Моторс" АЖ акцияларининг илк оммавий жойлаштирилиши республикамизда амалга оширилаётган хусусийлаштириш ва капитал бозорини ривожлантириш бўйича йирик давлат корхоналари ўртасидаги дастлабки қадам ҳисобланади.

    Таъкидлаш жоиз, "УзАуто Моторс" АЖ "ИПО"си коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироздан сўнг маҳаллий фонд бозорида амалга оширилаётган илк "ИПО" ҳисобланади. Шубҳасиз мазкур воқелик маҳаллий инвесторларнинг фаоллашуви ҳамда компаниянинг жаҳон ҳамжамиятига иқтисодий томонлама интеграциялашувига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ҳақида “UzAuto Motors” АЖ хабар бермоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates