"UzAuto Motors" Мўғулистонга "Cobalt" автомобилларини экспорт қилишни бошлади

    Шу йилнинг 30 июль куни Асака заводидан Чевролет "Cobalt" автомобилларининг биринчи партияси Мўғулистонга жўнаб кетди.

    Бу ҳақда "UZAUTO MOTORS" АЖ маълум қилди.

    Қайд этилишича, ушбу ҳамкорлик "UzAuto Motors" компанияси учун янги бозорларга кириш имкониятини кенгайтириш билан бирга Чевролет Ўзбекистон брендини янги босқичга олиб чиқади.

    Ишончлилиги ва чидамлилиги билан машҳур бўлган Чевролет "Cobalt" Мўғулистоннинг ноқулай иқлим ва оғирлашган йўл шароитларида фойдаланиш учун барча талабларга жавоб беради. Бу ҳақиқат уни йўлда хавфсизлик ва қулайликни қадрловчи маҳаллий ҳайдовчилар учун идеал танловга айлантиради.

    "UzAuto Motors" компаниясининг Мўғулистондаги вакиллари билан стратегик ҳамкорлиги Чевролет автомобилларини Мўғулистон бозорида тарғиб қилиш ва ҳамкор мамлакат мижозлари учун юқори даражадаги хизматни тақдим этишга қаратилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates