UzAuto Motors UzavtoSavdo фаолиятини қайта тиклади

    Kонтрактация бошлангандан сўнг қилинган давомли киберҳужумлар онлайн савдо тизимини блоклашга сабаб бўлган. 25 декабр куни соат 14:00 да очилади.

    UzavtoSavdo тизимига автомобиллар учун контрактация бошлангандан сўнг қилинган давомли киберҳужумлар, авторизация сўровларини қайта ишлашда муаммоларни юзага келтирди. Бу ўз навбатида, онлайн савдо тизимининг тўлиқ блокланишига олиб келди.

    Онлайн шартномаларни расмийлаштириш жараёнида иштирок этадиган бир қатор тизимлар ишламай қолган пайтдан бошлаб, UzAuto Motors ва тегишли тузилмалар мутахассислари томонидан «UzavtoSavdo» тизимидаги носозликларни бартараф этиш ва ишлашини таъминлаш бўйича техник ишлар амалга оширилди.

    Савдо тизимини қайта тиклаш ишлари якунланди. Контрактация учун Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг режалаштирилган бутун ҳажми сотувда мавжуд бўлади. Шу билан бирга, қолган бошқа автомобил моделлари учун контрактация доимгидек тартибда амалга оширилади.

    Оммабоп автомобиллар учун онлайн контрактация бугун, 25 декабр куни соат 14:00 да очилади. Эътибор қаратинг, тизим хавфсизлигини таъминлаш учун онлайн контрактация фақат савдо.узавтосаноат.уз сайти орқали амалга оширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates