Фарғонада электромобиллар қачон ишлаб чиқарила бошлаши маълум қилинди

    Саноат 24 сентябр 2022 1969

    Корхонада йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида механика заводи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасидаги “Central Asia Motors” корхонасида бўлди. Вилоят раҳбарига вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамроҳлик қилди.

    Корхонада 2021-2022 йилларда босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича қилинган ишлар кўздан кечирилди.

    5 миллион доллар тадбиркорнинг ўз маблағлари, 5 миллион доллар банк кредити ҳамда 40 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига жами 50 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилган ушбу лойиҳа тўлиқ якунланса, 350 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва унинг 40 фоизи экспортга йўналтирилади.

    Шунингдек, электромобиллар учун кузов, заряд станцияси, аккумулятор эҳтиёт қисмлари маҳаллийлаштирилади.

    Корхона бош директори Баҳодир Аҳмедов электромобилларни йиғиш ва синовдан ўтказиш цехлари, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумот берди. Тадбиркор вилоят раҳбарига электромобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари жорий йил якунига қадар бошланишини маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates