баннер
30 мар 2025
10:31

    Хитойликлар билан ҳамкорликда юк ташувчи автомашиналар ишлаб чиқарилади

    Андижон шаҳрида "VODIY UNVERSAL-MAJMUA" масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган заводда замонавий юк ташиш автомашиналари ишлаб чиқарилади.

    Хитойнинг “FAW trucks” компанияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида ишга тушириладиган мазкур заводда йилига тўрт минг дона 5 тоннадан юқори юк кўтариш қобилиятига эга автомобиллар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

    Замонавий кўринишга ва барча қулайликларга эга юк машиналари ички бозорда сотилиши, шунингдек, қўшни давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech