Uzbekistan Airways авиапаркини H145 вертолётлар билан бойитади

    Транспорт 26 январ 2023 1519

    «Uzbekistan Airways» АЖ таркибий бўлинмаси «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ раҳбарияти 2023 йил 24-26 январь кунлари Франция ва Германияда ташриф билан бўлиб турибди.

    Ушбу ташриф икки томон ўртасида янги Airbus H145 вертолётларини етказиб бериш бўйича кейинги ҳамкорликни таъминлайди. Авиапаркни янги модификациядаги замонавий вертолётлар билан тўлдирилиши ички туризмни ривожлантиришга, Ўзбекистоннинг етиб бориш қийин бўлган жойларини оммалаштиришга хизмат қилади.

    2022 йил ноябрь ойида Францияга бўлган юқори даражадаги ташриф доирасида Uzbekistan Airways вa Airbus ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Airbus оиласига тегишли янги ҳаво кемаларини сотиб олиш бўйича эришилган келишув доирасида Airbus SAS билан «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ учун ўрта муддатли истиқболда иккита H145 вертолётларини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

    Ташриф давомида компаниялар ўртасида музокаралар, H145 вертолётининг техник хусусиятлари тақдимоти ҳамда унинг синов парвозлари ўтказилиши кўзда тутилган, деб хабар беради «Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates