Uzbekistan Airways самолёти қанотидаги бўёқ кўчиб кетганига изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда Uzbekistan Airways компаниясига тегишли Boeing 787 Dreamliner қанотида бўёқлар кўчиб кетгани акс этган видео тарқалди. Компания ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, «Boeing» компаниясининг B787 ҳаво кемалари композит қисмларидаги бўёқларни кўчиш муаммоси биринчи марта содир бўлмаяпти.

    Ушбу муаммо Boeing 787-Dreamliner, янги авлод ҳаво кемаси, авиация учун нисбатан янги материаллардан - тахминан 80 фоизи композитлардан яратилганлиги билан боғлиқ.

    Ультрабинафша нурланишни, шунингдек парвоз пайтида ҳаво кемасининг эгилувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, қўлланиладиган бўёқ қатламлари бардош бера олмайди ва катта бўлаклар билан кўчиб кетади.

    Ишлаб чиқарувчи компаниянинг таҳлилига кўра, бундай бўёқ кўчиши косметик нуқсон бўлиб, парвознинг яроқлилиги ва ҳаво кемаси парвозларининг хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

    Юқорида айтиб ўтилганлар билан бир қаторда, «Uzbekistan Airways» АЖ Boeing 787 русумидаги ҳаво кемалари билан ҳам худди шундай муаммога дуч келмоқда. Ушбу вазиятда ҳам вақтинчалик ечим Boeing концерни тавсиясига биноан махсус ёпиштириладиган «speed tape» лентасидан фойдаланиш бўлади.

    Boeing концерни устки қатламни бўёқ билан қоплашни усули бўйича махсус амалиётни ишлаб чиқмоқда ва дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг яқин ойларида барча керакли чораларни тугатади.

    Музокаралар натижаларига кўра, ишлаб чиқарувчи компания ҳаво кемалари сиртини бўяш ва уларни ишлаб чиқарувчи базасига парвоз қилиш бўйича барча харажатларни ўз зиммасига олишга тайёр.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, «Uzbekistan Airways» АЖ яқин келажакда Boeing 787- Dreamliner русумидаги учта ҳаво кемасини босқичма-босқич қайта бўяшни режалаштирган.

    Шуни таъкидлаш керакки, ушбу муаммо Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Boeing 787-Dreamliner ҳаво кемаларида парвозлар хавфсизлиги ва қулайлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates