баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    «Uzbekistan GTL» компанияси АССА халқаро уюшмасининг аккредитациясини қўлга киритди

    «UZBEKISTAN» GTL МЧЖ «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибий бўлинмалари орасида биринчи ва Ўзбекистон Республикасида саккизинчи бўлиб, АССАнинг (Дипломга эга Сертификатланган Бухгалтерлар уюшмаси) аккредитацияланган иш берувчи (ACCA Approved Employer) мақомини олди.

    Бу Компаниянинг молия ва бухгалтерия соҳасидаги мутахассисларини тайёрлашнинг юқори сифатини кўрсатади. Мазкур Уюшманинг аккредитациясини қўлга киритиш ва аъзоси бўлиш «UZBEKISTAN GTL» ходимларига жаҳоннинг илғор амалиётларига асосланган ўқув дастури доирасида ривожланиш ва ўсиш учун қўшимча имкониятлардан фойдаланиш имконини беради. Уюшма аъзолари молиявий ҳамжамият мутахассислари билан тажриба алмашиши, АCCА тадбирлари ва вебинарларида иштирок этиши, шунингдек, мунтазам равишда машғулотларида ўқиш ва малакасини ошириши мумкин. 

    АCCА дунё бўйлаб 630 000 дан зиёд аъзо ва талабаларни, шунингдек 7 400 аккредитацияланган иш берувчиларни ўз ичига олган профессионал бухгалтерларнинг нотижорат халқаро ташкилоти ҳисобланади. Уюшма 1904 йилда Бирлашган Қиролликда ташкил этилган ва ҳозирги кунда 181 мамлакатда фаолият кўрсатади.  Бундан ташқари, баъзи молиявий ташкилот ва банклар, АССА сертификати мавжуд бўлганда, нотариал тасдиқлаш ва апостиль каби қўшимча тасдиқловчи талабларни қўймайди.

    Уюшма томонидан ишлаб чиқилган дастурлар бухгалтерлар ва молиячилар учун ягона халқаро малакаси сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тасдиқланган. АCCА гувоҳномаси касбий ҳамжамиятда энг нуфузли ҳисобланади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

     

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates