Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунланди

    2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

    Президентимизнинг 2023 йил 9 мартдаги “Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ Миллий банклараро тўлов тизими билан биргаликда UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунлади.

    Ҳозирги пайтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: UZCARDга уланган ва HUMO банк карталарини қабул қилувчи “Капиталбанк” АТБ банкомати, шунингдек, HUMOга уланган ва UZCARD карталари қабул қилинишини таъминлайдиган “Халқ банки” АТБ банкомати.

    Тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунлангандан сўнг, шунингдек, транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқланиб, бартараф этилганидан сўнг, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилмоқда.

    2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.