UZTELECOM рақамли трансформация ютуқларини IWTC 2025да намойиш этди

    Жорий йил 14-15 апрель кунлари Тошкентда рақамли технологиялар соҳасидаги йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири – Халқаро улгуржи телекоммуникация конгресси (IWTC) бўлиб ўтди.

    Ўнлаб мамлакатлардан телекоммуникация бозорининг етакчи вакиллари иштирок этган Конгресс иккинчи бор Ўзбекистонда ўтказилди ва уни ташкил этишда яна мамлакатнинг йирик оператори ҳамда Ўзбекистондаги рақамли ўзгаришлар ҳаракатлантирувчиси бўлган UZTELECOM асосий вазифани бажарди.

    UZTELECOM учун IWTC шунчаки нуфузли тадбир эмас. Бу Компания ўзининг кенг қамровли стратегиясини тасдиқлаш, халқаро ҳамжамиятга технологик ечимларни намойиш этиш ва соҳанинг минтақавий дастурини шакллантириш учун муҳим платформа ҳисобланади.

    Компания нафақат IWTCнинг асосий ҳамкори ва ташкилотчиси, балки барча муҳокамалар, панель сессиялари ва B2B учрашувларининг фаол иштирокчиси сифатидаиштирок этди. Конгресснинг диққат маркази UZTELECOMнинг барқарор ўсиши ва у етакчилик кўрсатаётган йўналишлар – инновацион хизматлар, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва киберхавфсизлик масалаларига қаратилган.

    Конгресс дастурида МДҲ давлатлари алоқа маъмуриятларининг электр ва почта алоқаси соҳасидаги ҳамкорлигини мувофиқлаштирувчи халқаро ташкилот – Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик (ASMH) мажлиси алоҳида ўрин эгаллайди. UZTELECOM ASMHнинг фаолиятида фаол иштирок этиб, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган стратегик ташаббусларни муҳокама этиш ва амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшибкеляпти.

    Компания аввалроқ ҳам бир қатор нуфузли мукофотларга сазовор бўлган бўлиб, бу унинг муваффақиятли фаолияти ва телекоммуникация соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини тасдиқлайди: «GCCM Берлин 2022»да Компания «МДҲнинг энг тез ривожланаётган минтақавий оператори» деб тан олинган, 2023 йилда эса «2023 йилда МДҲ мамлакатлари ичида энг яхши ривожланаётган минтақавий оператор» мукофотига эга бўлган. Бундай эътирофлар рақамли ўзгаришлар, ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва янги бозорларга кириб бориш бўйича тизимли ишлар натижаси ҳисобланади.

    UZTELECOM телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва хизматлар сифатини яхшилаш орқали мунтазам равишда рақамли трансформация стратегиясини амалга ошириб келяпти. Компания 2024 йилда 70 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линияларини қуриб, аҳоли пунктларининг 96 фоизини қамраб олди. Шунингдек, вилоят марказларида 5G технологияси жорий этилди, бу эса Ўзбекистонни МДҲда биринчи бўлиб тўлиқ 5G қамровига эга бўлган мамлакатга айлантирди. IWTC 2025да иштирок этиш Компаниянинг ютуқларини намойиш этиш, ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва жаҳон операторлари билан тажриба алмашиш имконини берди.

    IWTC 2025да иштирок этиш UZTELECOMнинг минтақада телекоммуникация соҳасида етакчи сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашда яна бир қадам ҳисобланади. Компания технологияларни фаол равишда ривожлантириб, жаҳон тенденциялари билан ҳамнафас тарзда олға интиляпти.

    Реклама

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates