Миллиондан ортиқ сават тўқиган юртдошимиз ҳақида эшитганмисиз?

    Сават тўқиш ўзбек халқининг азалий ҳунари бўлиб, ота-боболаримиз қадимдан томорқа ва ҳовли атрофларини шох-шаббалардан қилинган махсус тўсиқ тўрлар билан ўраб келганлар.

    Ҳар хил новдалардан турли-туман саватлар тўқишган.

    Уларнинг ҳар бири шакли ва ишлатиш жойига қараб турли номлар билан юритилади. Масалан, кажава сават, нон сават, элама сават, қошиқдон сават, гулдор сават, дастурхон сават, тўр сават, узум сават, босма сават ва бошқалар. Бугуни кунда Вобкент тумани “Шоҳнигор” МФЙ Работишайх қишлоғида истиқомат қилаётган Наим Идиевга отаси Ражаб бобо Идиевдан сават тўқиш ота касб бўлиб келган.

    Наим ака Идиев шу ҳунари билан 15 йилдан зиёд шуғулланиб, бугунги кунга қадар миллиондан ортиқ саватлар тўқишга улгурган.

    – Дастлаб тирикчилик учун шу ишни қилган бўлсам, кейинчалик юртимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришга бўлган эътибор ва берилаётган имтиёзлар иш кўламини ва табиийки, даромадни оширишга рағбат уйғотди. Ҳозирда кўпроқ буюртма асосида маҳсулот ишлаб чиқаряпмиз, дейди уста ҳунарманд.

    Унинг айтишича, саватлар деворгул ва тут новдаларидан тўқилади. Битта сават тайёрлаш учун 2 соат вақт талаб этилади.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates