Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ёзёвон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.А. ва А.Ё.лар жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Р.М.га 34,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан 3 200 АҚШ доллари, 5 300 Россия рубли ва 22,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.