Валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Бухорода Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ноқонуний валюта савдоси ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Н. фуқаро В.С.дан 240 минг Россия рублини 31,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М жами 1,3 млн Қозоқ тенгесини фуқаро А.Ж.га 37 млн сўмга сотишга келишиб, шундан ёнида бўлган 1,2 млн Қозоқ тенгесини бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177 моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates