“Ватаним менинг Фахрим”

    Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.

    “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлим бошқаруви ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар ходимлари ушбу байрамни кўтаринки руҳда нишонлаётган Сурхондарё вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирилувчиларни харбий техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида бўлиб, Ватан ҳимоясига тайёргарлик кўраётган ёшлар билан “Ватаним менинг Фахрим” мавзусига бағишланган учрашувлар ўтказди.

    Тадбирда сўз олганлар бу тизимда ёшлар нафақат зарур ҳарбий тайёргарликдан ўтиши, балки жисмоний ва маънавий жиҳатдан чиниқиши, ўзларининг фуқаролик масъулияти, Ватан ҳимоячиси сифатидаги муқаддас йигитлик бурчини чуқур англаб, ўз юртига фидойи инсон бўлиб етишишини таъкидлашди.

    Тадбирда ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчиларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалар топширилди.

    “Маҳалла” хайрия жамоат фонди

    Сурхондарё вилоят бўлим бошқаруви

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates