Вазир ғиждувонлик спортчиларни тақдирлади

    Спорт 22 январ 2021 1213

    Профессионал футбол мактаблари ўртасидаги Ўзбекистон кубогида фахрли ўринларни эгаллаган мактаб-интернат ўқувчиларига Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев томонидан медаль, диплом ва спорт формалари тақдим этилди.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоятдаги спорт иншоотларининг ҳолати, аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш даражаси, янги спорт базалари ва спорт муассасаларида тарбияланаётган ёшларнинг шароитлари билан танишди.

    Ғиждувон туманидаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ҳам бўлди. Д.Набиев мактаб-интернатда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва дарс жараёнлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, мактаб-интернатда амалга ошириладиган муҳим режалар ҳақида суҳбатлашилди.

    Куннинг 2-ярмида эса профессионал футбол мактаблари ўртасидаги Ўзбекистон кубогида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган мактаб-интернат ўқувчиларига медаль, диплом ва спорт формалари тақдим этилди.

    Бундан ташқари, тадбирда «Ғиждувон ПФК» хусусий футбол жамоаси раҳбари Маъмуржон Отақулов ҳудудда футболни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишдаги улкан хизматлари учун «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

    Таъкидлаш керак, хусусий тадбиркор Маъмуржон Отақулов туманда футбол спорт турини ривожлантириш мақсадида ўз ҳисобидан ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келяпти, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates