Вазирлик, идора ва ҳокимликлар очиқликни таъминлашга оид маълумотларнинг бор-йўғи ярмини очиқлаган - Антикоррупция агентлиги

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларида очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларга риоя этилиши ҳолати мониторинг тартибида ўрганилиб, йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар таҳлил қилинди.

    Мониторингда 93 та вазирлик, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2023 йил 3-чорагидаги фаолияти мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон фармонида белгиланган ижтимоий аҳамиятга молик 35 та тоифадаги маълумотларни эълон қилиш даражаси ўрганилди.

    Мониторингда 21 та вазирлик, 7 та қўмита, 11 та агентлик, 7 та марказий муассаса, 13 та ҳокимлик ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, 23 та давлат улуши мавжуд ташкилот ва 10 та банк томонидан маълумотларни белгиланган ахборот ресурсларида эълон қилиниши таҳлил қилинди. Мониторинг қилинган 93 та вазирлик, идора ва ҳокимликлар томонидан умумий 52 фоиз самарадорлик кўрсаткичи (эълон қилиниши лозим бўлган 1103 та маълумотлардан 577 таси эълон қилинган) қайд этилди.

    Ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни эълон қилиш даражаси 8 та давлат органи фаолиятида 100 фоиз, 11 тасида 80 %дан юқори, 23 тасида 50 фоиздан юқори ва 51 тасида 50 фоиздан паст самарадорлик кўрсаткичларида ижро этилган. Шунингдек, идоралар кесимида ижро самарадорлиги вазирликлар фаолиятида 66 фоизни, қўмиталарда 56 фоизни, агентликларда 54 фоизни, ҳокимликларда 56 фоизни, давлат улуши мавжуд ташкилотларда 43 фоизни, банкларда 32 фоизни ва марказий муассасаларда 31 фоизни ташкил этган.

    Таҳлилларга кўра, ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни очиқ эълон қилиш даражаси бўйича энг қониқарсиз кўрсаткич марказий муассасалар, давлат улуши мавжуд ташкилотлар ва банклар ҳиссасига тўғри келади. Мониторинг жараёнида аниқланишича, давлат органлари томонидан аксарият ҳолларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг харажатларига оид маълумотларни очиқ эълон қилишда жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда.

    Жумладан, давлат органлари фаолиятидаги давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар 47 фоиз, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари 44 фоиз, хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар 59 фоиз, харажатлар сметаси тўғрисидаги маълумотлар 42 фоиз кўрсаткичларда эълон қилинган.

    Ўрганиш якунига кўра, Агентлик томонидан 23 та давлат органлари ва ташкилотларига очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилишига йўл қўйган масъул ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимнома киритилди, деб хабар беради Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates