“Велосипед куни” акциясида 700 нафардан ортиқ юртдошимиз иштирок этди

    22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан мамлакатимизда “Велосипед куни” акцияси бўлиб ўтди.

    Президентимизнинг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда халқаро сана муносабати билан ташкил этилган акцияни Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов очиб берди.

    Спортни ривожлантириш вазирлигининг маълум қилишича, акцияда 700 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз фаол иштирок этди, профессионал спортчилар билан бирга ҳаваскорлар ҳам қатнашди.

    Шунингдек, ушбу саломатлик тадбирида шу кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган МДҲнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга аъзо мамлакатлар Кенгаш мажлисига таклиф этилган меҳмонлар ҳам иштирок этди.

    Акция иштирокчилари пойтахтимиздаги “Ашхобод” истироҳат боғида 5 километр масофани велосипедда босиб ўтди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates