Эртага навбатдаги “Автомобилсиз кун“ акцияси ўтказилади

    Мамлакатимизда 22 апрел 2025 726

    Шу йилнинг 23 апрель куни Тошкент, Нукус шаҳарлари ва республиканинг барча вилоятлари марказларида навбатдаги “Автомобилсиз кун“ акцияси бўлиб ўтади.

    Тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш ва йирик шаҳарларда транспорт ҳаракати оқимини камайтириш мақсадида ўтказилади.

    Шу куни давлат ташкилотларининг барча раҳбар ва ходимларига, шунингдек, фуқароларга шахсий транспорт воситаларидан жамоат транспорти, пиёда юриш, велосипед ва бошқа экологик тоза транспорт воситалари фойдасига воз кечиш тавсия этилади.

    Эслатиб ўтамиз, “Автомобилсиз кун“ ойлик акцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли Қарорига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates