Шу йилнинг 18-22 июнь кунлари ўтган мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8 та медални қўлга киритди.
Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, чемпионатнинг якуний куни Индира Ганди аренасида Фарруҳ Бобошеровнинг ғалабаси шарафига давлатимиз мадҳияси янгради. Ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси дастурида кечган беллашувларда ҳамюртимиз рақибларини катта фарқ билан ортда қолдирди.
Йигитлар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси (U-20)
1. Фаррух Бобошеров (Ўзбекистон) – 74 очко
2. Ли Сунгёну (Корея Республикаси) – 24
3. Юмнам Бирджит (Ҳиндистон) – 23
Шунингдек, кечаги беллашувларда Асаль Ризаева омниум, Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова жуфтлиги медисон дастурида бронза медалларига сазовор бўлди. Шу тариқа, велотрек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигини 1 та олтин ва 7 та бронза медаллари билан якунлади.
Олтин медаль
Фаррух Бобошеров – ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси
Бронза медаллари
Янина Кускова – аёллар ўртасида индивидуал пойга
София Каримова – қизлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси
Владислав Троман – йигитлар ўртасида омниум пойгаси
Янина Кускова – аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси
София Каримова – қизлар ўртасида скретч дастури
Асаль Ризаева – қизлар ўртасида омниум дастури
Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова – аёллар ўртасида медисон, жуфтлик.










