“Вики Стипендия” лойиҳасининг 2-мавсумига старт берилди

    Бугун пойтахтимиздаги “Китоблар олами” мажмуасида ёшларда қизиқиш уйғотаётган “Вики Стипендия” лойиҳасининг 2-мавсумига старт берилиши муносабати билан тақдимот бўлиб ўтди.

    Тадбир аввалида 1 мавсум бўйича статистикалар эълон қилинди. Маълум қилинишича, “Вики Стипендия” марафонига старт берилгандан кейин Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сони 239 000 тадан ошди. Таҳрирлар сони эса 3 724 554 тани ташкил этмоқда. Марафон якунигача ўзбекча Википедия 365 тилли рейтингда 62 ўриндан 44 ўринга кўтарилди. Марказий Осиёда мақолалар сони бўйича биринчиликка эришди.

    Бу лойиҳага асосан ёшлар жалб қилинди ва 1 мавсум якунидан сўнг ғолиблар пул маблағлари билан тақдирланди. Лойиҳа давомида ёшлар орасида Википедияни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Заковат” интеллектуал клуби билан ҳамкорликда “ВикиҚУИЗ” ўйинлари ҳам ташкил этилиши режа қилинган.

    “Вики Стипендия” иккинчи мавсумда режалаштирилган ишлар ва мақсадлар ҳақида кенг маълумотлар берилиб, бир қанча лойиҳалар амалга оширилиши маълум қилинди:

    1. Ўзбекча Википедиядаги мақолаларни чет тилларидаги Википедияларга таржима қилиш Марафони.
    2. Ўзбекча Википедияга Ўзбекистон ҳудудлари ҳақида мақолалар жойлаш лойиҳаси.
    3. Ўзбекча Википедияда статусли мақолалар танлови.
    4. “ВикиҚУИЗ” лойиҳаси.
    5. “Вики-тур” лойиҳаси.

    Тадбир сўнгида 1 мавсумдан кичик видео лавҳа тақдим этилди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

    Азиза ШАРОФУДДИНОВА,

    ЎзЖОКУ талабаси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates