Владимир Норов «All Nippon Airlines» компанияси президенти билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 23 декабр 2022 560

    2022 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Токио шаҳрида «All Nippon Airlines» компанияси президенти Шинъичи Иноуэ билан учрашди.

    Мулоқотда туризм ва авиация соҳаларида икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

    Япония томони мамлакатимизда туризмни фаол ривожлантириш, хорижлик сайёҳлар учун шарт-шароит яратиш, туризм инфратузилмасини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижаларини ижобий баҳолади.

    Япониядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш, жумладан, фуқаро авиациясини барча йўналишларда ривожлантириш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Ўзбекистоннинг бошқа тарихий шаҳарларига «All Nippon Airlines» авиақатновларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates