Владимир Норов Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби билан учрашди

    2022 йил 7 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатимизга ташриф буюрган Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказди.

    З.Пололикашвили Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини такомиллаштириш, тарихий обидаларни сақлаш ва реконструкция қилиш, саёҳатчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирларга юқори баҳо берди.

    UNWTO учун Ўзбекистон етакчи шериклардан бири бўлиб, Ташкилот республика билан алоқаларни ҳар томонлама жадаллаштиришга тайёрлигини маълум қилинди. Мазкур тузилма Ўзбекистоннинг туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ролини юқори баҳолаган ҳолда, мамлакатимиз томонидан Буюк ипак йўлини тиклаш, Марказий Осиёда минтақалараро туризмни рағбатлантириш, минтақавий сайёҳлик дастурларини ишлаб чиқиш ва трансчегаравий йўналишларни шакллантириш орқали сайёҳлар оқимларни кўпайтириш бўйича олиб бораётган сиёсатини эътироф этяпти.

    Таълим жабҳасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» Халқаро туризм университетини соҳа бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган минтақавий марказга айлантириш, UNWTOга аъзо мамлакатларнинг сайёҳлик олий ўқув юртлари ректорлари форумини ўтказиш, Ташкилот билан биргаликда илмий-тадқиқот муассасалари тармоғини яратиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    2023 йили Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган UNWTO Бош Ассамблеяси 25-сессиясига тайёргарликнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates