Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 10 апрелидан шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишларига ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилди. Бунда йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширади.
Шунингдек, ушбу йўналишларида ҳаракатланувчи барча шаҳарлараро йўловчи поездлари йўловчилари электрон тўлов тизими (АТТО) орқали тўловни амалга оширишлари мумкин.
Масалан, «Қўқон — Наманган — Андижон» йўналиши ягона тариф нархи 15 000 сўм. Лекин(АТТО) электрон тўлов тизими орқали тўловни амалга оширмоқчи бўлган йўловчилар нақд пулда амалга ошириладиган тўловдан фарқли равишда 500 сўм миқдорда кам пул тўлайди.