Волгоград вилояти делегацияси билан учрашув

    Халқаро ҳамкорлик 13 сентябр 2021 438

    13 сентябрда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмонов Россия Федерациясининг Волгоград вилояти Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбарининг ўринбосари Алёна Шалавина бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Меҳмонларни қарши олган Шароф Раҳмонов пойтахтимизнинг РФ минтақалари билан иқтисодий алоқалар ривожига тўхталиб ўтди.

    Шунингдек, Тошкент шаҳри иқтисодий ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб, меҳмонларни қизиқтирувчи йўналишлар бўйича бошқармалар бошлиқлари таклиф қилинганини қўшимча қилди.

    Учрашув давомида делегация аъзолари бўлган компаниялар вакиллари ўз корхоналари ҳақида қисқача маълумот бериб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хусусиятлари ва уларни қўллаш соҳалари ҳақида айтиб бердилар. Хусусан, полимерлар, гидро ва иссиқлик изоляцияси материалларини етказиб бериш, киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда экспорт қилинадиган мева-сабзавотларни сақлаш ва транспортировка қилиш борасидаги хизматлар бўйича ҳамкорлик таклиф қилинди.

    Тадбирнинг расмий қисми якунланганидан сўнг, Волгограддан келган меҳмонлар Тошкентдаги тегишли бошқарма ва корхоналарнинг вакиллари билан учрашдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates