WBA рейтинги янгиланди, тўрт нафар ўзбек боксчиси биринчи ўринда!

    Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) ноябрь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.

    Ушбу рейтингдан 7 нафар боксчимиз ўрин олган. Айни пайтда уларнинг 4 нафари ўз вазнларида пешқадамлик қилишмоқда.

    Боксчиларимизнинг ўрни ўтган ойдаги каби - ўзгаришсиз қолган:

    Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 2-ўрин;

    Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) 1-ўрин;

    Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 1-ўрин;

    Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) - 7-ўрин;

    Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - 1-ўрин;

    Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - 1-ўрин;

    Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 6-ўрин.