Халқаро анжуман ёш олимлар учун имкониятлар майдонига айланди

    Қарши давлат университети халқаро конференциянинг доимий ташкилотчилари рўйхатига киритилди.

    Қарши давлат университетида “Ахборот технологиялари ва математик моделлаштириш” мавзуида ХХI Халқаро конференция бўлиб ўтди. Анжуман Қарши давлат университети, Россия Халқлар дўстлиги университети, Россия ФА Бошқарув муаммолари институти, Томск давлат университети ва ЎзР ФА В.И.Романовский номидаги Математика институти билан ҳамкорликда ўтказилди.

    Конференция доирасида “Замонавий стохастик моделлар ва актуар математика муаммолари” (Modern stochAstic Models & probleMs Of actuarial maTHematics: MAMMOTH – 2022) Халқаро симпозиуми ҳамда “Олий таълим дастурларида end-to-end рақамли технологиялар” давра столи ташкил этилди. Бундан мақсад, эҳтимоллар назарияси ва уларнинг татбиқлари, ахборот ва телекоммуникацион технологиялари, математик моделлаштириш, сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт ва бошқа илмий тадқиқотларнинг энг устивор йўналишларини аниқлашда Россия университетлари ҳамда Ўзбекистон математика жамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, тўпланган тажрибалар бўйича фикр алмашиш ва умумлаштиришдан иборат.

    Анжуманда юртимиз олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан бир қаторда, Италия, Ҳиндистон, Россия, Грузия ва Беларусь каби давлатларнинг етакчи олимлари, профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассисларидан иборат 250 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

    — Конференция ёш изланувчилар, олимлар учун имкониятлар майдонига айланади, — дейди Қарши давлат университети Алгебра ва геометрия кафедраси мудири, ташкилий қўмита ҳамраиси Аъзам Имомов. — Боиси, анжуманда халқаро доирада илмий изланишлар олиб бораётган хорижлик олимлар билан яқин алоқалар ўрнатилади. Шунингдек, халқаро тан олинган базаларда илмий мақолалар тўплами чоп этилади. Ишонамизки, ушбу конференция Қарши давлат университетининг илмий салоҳиятини жаҳон миқёсида тан олинадиган рейтингларга олиб чиқишда навбатдаги муҳим қадам бўлади.

    Аҳамиятлиси, Қарши давлат университети ушбу конференциянинг доимий ташкилотчилари рўйхатига киритилди. Томск давлат университетида фаолият кўрсатаётган Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш таркибига университет профессор-ўқитувчиларини киритиш масаласи кўриб чиқилиши, шунингдек, яқин 2-4 йил ичида ҚарДУ 2 нафар тадқиқотчисининг диссертациялари ҳимоясини Томск давлат университетида ўтказилиши бўйича келишувга эришилди. Италиянинг Пиза университети ва ҚарДУ ўртасида икки томонлама англашув меморандумини тайёрлаш жараёни бошланганлиги маълум қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates