Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида «Мўъжизалар карвони» фестивали бўлиб ўтади

    Маданият 31 май 2022 2788

    1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги «Next» савдо-кўнгилочар мажмуасида «Мўъжизалар карвони» фестивали ўтказилади.

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Next» савдо-кўнгилочар мажмуаси томонидан бошқа ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилган фестиваль доирасида хайрия тадбирлари, концерт ва кўргазмалар каби қатор тадбирлар ўтказилади.

    Фестивалнинг асосий мақсади болаларнинг ижодий қобилиятларини кашф этиш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

    «Мўъжизалар карвони» фестивали доирасида Ўзбекистоннинг фигурали учиш бўйича ёшлар терма жамоаси иштирокида «Мўъжизалар карвони» муз шоуси, «Қувонч дўкони» акцияси ўтказилади, унда хоҳловчилар болалар китобларини ва юмшоқ ўйинчоқларни совға қилишлари мумкин. Тадбирда Ўзбекистоннинг болалар билан боғлиқ хайрия амалларига ихтисослашган жамғармалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари тақдимоти ўтказилади.

    Болаларни касблар билан таништириш учун турли касбларга оид станциялар ишлайди. Соғлом турмуш тарзининг энг ёш ихлосмандлари учун алоҳида машғулотлар бўлади.

    Фестивалда болалар учун катта мусиқий байрам – «Тантана» вокал ва эстрада гуруҳининг шоу-концерти бўлади.

    «Мўъжизалар карвони» фестивали байрам салюти билан якунланади, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates