Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирликларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди

    2021 йилнинг 29 июнь Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 4-давраси видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

    Делегацияларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ийд ал-Сақафий бошчилик қилишди.

    Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

    Суҳбат чоғида Саудия томонига сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Бу икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очиб бермоқда.

    Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари, ўзаро савдо ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, томонлар учун устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

    2021 йил 15-16 июль кунилари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда Саудия Арабистони томонининг юқори даражада иштироки билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

    Музокараларда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates