Халқаро валюта жамғармаси миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    Халқаро валюта жамғармаси келишувларининг IV моддаси бўйича навбатдаги маслаҳатлашув миссияси доирасида Яссир Абдих бошчилигидаги ХВЖ делегацияси Марказий банк раҳбарияти билан учрашди.

    Учрашувда мамлакатимиздаги сўнгги иқтисодий ўзгаришлар, амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати, банк секторидаги бугунги вазият каби масалалар муҳокама этилди.

    Хусусан, Марказий банк раҳбарияти томонидан жорий макроиқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, пул-кредит ҳамда макропруденциал сиёсатдаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

    Мазкур миссия доирасида ХВЖ вакилларининг қатор вазирлик ва идоралар, шунингдек, тижорат банклари билан учрашувлар ўтказилиши кутиляпти, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates