Хитой Bluetoothдан олти баробар тезроқ ишлайдиган NearLink алоқа тизимини ишлаб чиқди

    Huawei компанияси Wi-Fi ва Bluetooth ўрнини боса оладиган NearLink қисқа масофали симсиз технологиясини расман тақдим этди.

    NearLinkни ишлаб чиқишда 300 та турли ташкилотлар иштирок этди. Технология бутунлай тайёр ва турли хил қурилмаларнинг янги моделларида жорий этилмоқда.

    NearLinkнинг Bluetoothга нисбатан асосий афзалликлари:

    Энергия истеъмоли 60 фоиз камроқ;

    Маълумотларни узатиш тезлиги 6 баробар тезроқ;

    Маълумотлар алмашинувидаги кечикиш 30 баравар камроқ;

    Носозликлардан ҳимояланиш 7 дБга ошди;

    Қамров майдони икки баравар кўп;

    Бир вақтнинг ўзида тармоқ уланишлари 10 баробар кўпроқ.

    NearLink универсал алоқа тизими сифатида қаралмоқда. У деярли ҳар қандай яқинликдаги қурилмалар – гажетлар, компьютерлар, ақлли уй объектлари, тақиладиган электрон воситалар, маиший техника, саноат қурилмалари ва электр транспорт воситаларида ишлатилиши мумкин. Технология аллақачон Huawei HarmonyOS 4 операцион тизимига интеграция қилинган. Ундан смартфонининг сўнгги модели Huawei Mate 60 да ҳам фойдаланиш мумкин, деб хабар беради techcult.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates