ОАВ: АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди

    АҚШ президенти маъмурияти Исроилга гуманитар инқирозни бир ой ичида ҳал қилиш кераклигини айтди, деб хабар берди Исроилнинг N12 телеканали манбаларга таяниб.

    Акс ҳолда, АҚШ ҳукумати қурол эмбаргосини жорий этилишини маълум қилди.

    N12 хабарига кўра, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, Мудофаа вазири Ллойд Остин ва бошқа бир қатор америкалик юқори мартабали амалдорлар кеча, 14 октябрь куни Исроил стратегик режалаштириш вазири Рон Дермерга талаб ёзилган ҳужжатни юборган. Агар Ғазо секторидаги гуманитар инқироз 30 кундан кейин давом этса, “қурол етказиб бериш автоматик равишда тўхтайди”.

    Ҳужжатда айтилишича, Вашингтон Ғазо секторидаги гуманитар вазият ёмонлашганидан хавотирда. АҚШ маъмурияти сентябрь ойида анклавга олти ой ичида энг кам миқдорда инсопарварлик ёрдами юборилганини таъкидлади.

    Ғазо секторидаги уруш 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан кейин бошланган. Сўнгги маълумотларга кўра, анклавда 42 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 98 мингга яқин киши жароҳатланди, деб хабар беради kommersant.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates