UNRWAнинг Исроилда тақиқланиши: Гутерриш Нетаняхуга ёзма норозилик билдирди

    БМТашкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 29 октябрь, сешанба куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаняхуга мактуб йўллади.

    Макутбда бош котиб Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) фаолиятини мамлакатда тақиқлаш учун қабул қилинган янги қонунга норозилик билдирди.

    Мен сизни ва Исроил ҳукуматини потенциал ҳалокатли оқибатларнинг олдини олишга ва босиб олинган Фаластин ҳудудлари, жумладан, Шарқий Қуддусда UNRWAнинг халқаро ҳуқуқ доирасидаги мажбуриятларига мувофиқ фаолиятини давом эттиришига рухсат беришга чақираман”, дея Гутерришнинг мактубидан иқтибос келтиради AFP.

    Гутерришнинг таъкидлашича, “Исроил, босқинчи давлат сифатида” “аҳолининг эҳтиёжлари қондирилишини таъминлаш” учун масъул бўлиб қолиши керак.

    Агар Исроил буни уддалай олмаса, у БМТнинг ушбу мақсадлардаги фаолиятини, шу жумладан UNRWA фаолиятига рухсат беришга ва ёрдам беришга мажбурдир”, дейди БМТ Бош котиби Нетаняхуга йўллаган мактубида.

    Исроил бу ташкилотни узоқ вақтдан бери танқид қилиб келади. Янги қонун 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумида UNRWAнинг бир неча ходимлари иштирок этгани ҳақидаги маълумотлар туфайли ишлаб чиқилган.

    Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги келаси йили Исроилдаги “барча фаолиятини” тўхтатиши керак. Ушбу қонун лойиҳаси 28 октябрь куни Исроил парламенти томонидан 92 та овоз билан маъқулланди, деб хабар беради dw.com.

    Dpa агентлигининг аниқлик киритишича, қабул қилинган қонун UNRWA Фаластин ҳудудларида ҳам ўз фаолиятини давом эттира олмаслигини англатади, чунки Исроил барча чегара ўтиш жойларини назорат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates