БМТ: 2023 йил октябрь ойидан бери Ғазода 320 нафардан ортиқ гуманитар ходим ҳалок бўлди

    Анклавга етарли миқдорда инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун ҳали ҳам қулай шароитлар мавжуд эмас.

    Бу ҳақда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоботида айтилади.

    2023 йил октябрь ойида Фаластин-Исроил можароси авж олганидан бери Ғазо секторида камида 322 нафар гуманитар ходим ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.

    Ҳисоботда, шунингдек, Ғазога етарли миқдорда инсонпарварлик юкларини етказиб бериш учун қулай шарт-шароит етишмаётганлиги таъкидланади. Қайд этилганидек, қиш фасли яқинлашаётгани муносабати билан анклавга инсонпарварлик ёрдами, хусусан, озиқ-овқат, кийим-кечак, ёқилғи, шунингдек, вақтинчалик жойлаштириш марказлари ишини ташкил этиш учун юкларни етказиб бериш алоҳида аҳамиятга эга.

    2023 йил 7 октябрда Ғазо секторидан Исроил ҳудудига Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати жангариларининг кириб келиши, чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва асирларнинг гаровга олиниши билан Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Бунга жавобан Исроил Ғазода ҲАМАСнинг ҳарбий ва сиёсий тузилмасини йўқ қилиш ва ўғирлаб кетилганларнинг ҳаммасини озод қилиш мақсадида ҳарбий операция бошлади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates