Антониу Гутерриш: гуманитар ёрдамнинг ярми Ғазога етиб бормаяпти

    Ғазо секторига юборилган гуманитар ёрдам миссияларининг ярми анклавдаги муҳтожларга етказиб беришга тўсқинлик қиладиган тўсиқларга дуч келмоқда.

    Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Иорданиядаги юқори даражадаги халқаро конференциядаги нутқида маълум қилди.

    У, шунингдек, Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктига қилинган ҳужумдан сўнг “Шундоқ ҳам Ғазо аҳолиси учун ўта танқис бўлган муҳим гуманитар ёрдам оқими учдан иккига қисқарганини” таъкидлади.

    Ўлик денгиздаги Қирол Ҳусайн бин Талал номидаги анжуманлар марказида Ғазо сектори аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича юқори даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. “Ҳаракатга чақириш: Ғазо секторига шошилинч инсонпарварлик ёрдами” шиори остида ўтказилаётган форум Иордания қироли Абдулла II, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва БМТ Бош котиби ташаббуси билан ташкил этилган, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates