Хитойда вакуумли поезд тезлик бўйича рекордни янгилади

    Хитойда янги магнит ёстиқчали вакуумли поезд синовдан ўтказилди.

    У мазкур турдаги транспорт воситалари тарихда энг юқори тезликка эришди – соатига 623 километрдан юқори.

    Ҳозирда мавжуд бўлган энг узун паст вакуумли қувурнинг икки километрлик синов қисми Шаньси провинциясида қурилган. Унинг босими 0,3 дан 0,001 баргача бўлиб, денгиз сатҳида нормал атмосфера босими тахминан 1 барни ташкил қилади.

    Лойиҳанинг иккинчи босқичи йўналишни 30 марта – 60 километргача кенгайтиришни назарда тутади. Унда поезд соатига 1000 километр тезликка эриша олади. Назарий жиҳатдан, агар шундай автомагистраль Пекинни Датун (346 километр) билан боғласа, у ҳолда саёҳат вақти ҳозирги 4,5 соатдан 30 дақиқагача қисқаради.

    Бироқ, мустақил экспертлар вакуумли поездлар тармоқларини яратиш бўйича лойиҳалар муваффақиятли бўлишига шубҳа қилмоқда. Улар ниҳоятда қиммат ва доимий ишлайдиган вакуум насослари билан юзлаб, ҳатто минглаб километр мукаммал герметик қувурларни қуришни талаб қилади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates