Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида жамоат транспорти мутлақо ўзгариши ҳақида айтган эди.
«Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта замонавий автобус сотиб олинади, 7 та ер усти метро бекати ишга туширилади. Бу орқали ҳар куни 500 мингдан зиёд пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қўшимча қулайликлар яратилади», — деган эди давлат раҳбари.
Кеча Хитойдан 800та Yutong автобуслари олиб келинади. Уларнинг 300таси — электрда ҳаракатланади. Улар тез орада Тошкент кўчаларига чиқарилади.