Хитойлик олимлар Ой тупроғидан сув олиш йўлини топишди

    Хитойлик олимлар 2020 йилда “Чанъэ-5” зонди орқали Ерга олиб келинган Ой тупроғи намуналаридан сув олиш усулини топишди.

    Бу Ой тадқиқот станциясини қуришда муҳим роль ўйнаши мумкин, деб хабар берди “Синьхуа”.

    Аниқлик киритилишича, тадқиқот Хитой Фанлар академиясининг Нинбо материалшунослик ва муҳандислик институти олимлари гуруҳи ҳамда Хитой Фанлар академияси Физика институти ва бошқа илмий муассасалар билан ҳамкорликда олиб борилди.

    “Уч йиллик чуқур изланишлар ва такрорий синовлардан сўнг тадқиқот гуруҳи ой тупроғидаги минераллар миллионлаб йиллар давомида қуёш шамоли таъсирида бўлганлиги сабабли уларда катта миқдорда водород заҳиралари борлигини аниқлади”, дейилади агентлик баёнотида.

    Қайд этилишича, қиздирилганда водород минераллар таркибидаги темир оксиди билан кимёвий реакцияга киришади, натижада оддий темир моддаси ва кўп миқдорда сув ҳосил бўлади.

    “Ҳарорат 1000 даражадан ошганда, ой тупроғи эрий бошлайди, реакция натижасида ҳосил бўлган сув эса буғ кўринишида чиқа бошлайди”, — дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, олимлар кўплаб тажрибалар ўтказиб, ой тупроғининг 1 граммидан 51-76 миллиграмм сув олиш мумкинлигини аниқлади, деб хабар беради ria.ru.

    Шундай қилиб, бир тоннадан 51-76 килограмм сув ишлаб чиқариш мумкин, бу юзта 500 миллилитрли шишага тенг ва кунига 50 кишини сув билан таъминлаши мумкин, дея аниқлик киритди агентлик.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates