Ким Чен Ин дрон ишлаб чиқаришни кенгайтиришни буюрди

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДР Миллий мудофаа академияси қошидаги Дрон тадқиқот институти томонидан ўтказилган дронларни синовдан ўтказиш жараёнига раҳбарлик қилди.

    У турли турдаги дронларни фаол ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтиришни буюрди, деб хабар беради Марказий телеграф агентлиги.

    Маълум қилинишича, синов 24 август куни бўлиб ўтган, Ким Чен Инга воқеа жойида Корея Меҳнат партияси марказий қўмитасининг юқори лавозимли ходимлари ҳамроҳлик қилган. Ким Чен Ин ҳозирда ишлаб чиқилаётган дронлар билан танишди ва синовларни назорат қилди.

    Ким Чен Ин янги дронларнинг тактик-техник хусусиятлари ва маълумотларидан мамнунлигини билдирди ва дронларни имкон қадар тезроқ фойдаланишга топшириш учун жанговар синовларнинг “шиддатини ошириш” зарурлигини таъкидлади.

    КХДР етакчисининг таъкидлашича, жанговар тажриба ва ҳарбий тенденцияларга асосланиб, ҳар хил турдаги дронларни ишлаб чиқиш ва уларнинг хусусиятларини яхшилаш “урушга тайёргарлик кўришда муҳим ўрин тутади”.

    Унинг таъкидлашича, КХДР ярим оролдаги географик жойлашуви туфайли нафақат сув ости стратегик қуролларини, жумладан, ядровий торпедани, балки сув ости камикадзе дронларини ҳам “чарчоқсиз” ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни ишлаб чиқишда сунъий интеллект технологияларини фаол жорий этиш зарур. Ким Чен Ин ишлаб чиқувчилар олдига вазифалар қўйди ва уларни амалга ошириш йўлларини белгилаб берди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates