баннер
18 апр 2025
21:31

    Хитойнинг «SF Airlines» авиакомпанияси Тошкентга юк ташишни йўлга қўйди

    2025 йил 2 апрелда Хитойнинг «SF Airlines» авиакомпанияси Ланчжоу — Тошкент — Ланчжоу йўналиши бўйича илк юк рейсини амалга оширди.

    Boeing 757 самолёти маҳаллий вақт билан соат 10:40 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди ва анъанага кўра сув аркаси билан кутиб олинди.

    Дастлабки босқичда парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади, кейинчалик уларнинг сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.

    «SF Airlines» авиакомпанияси Шенчжен шаҳрида (Хитойнинг Гуандун вилояти) жойлашган бўлиб, Хитойнинг етакчи юк ташувчи авиакомпанияси ҳисобланади. У 2005 йилда ташкил этилган ва мамлакатдаги йирик логистика холдингларидан бири — SF Holding Company Limited таркибига киради.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech