Бу ҳақда НАТО Бош котиби Марк Рютте Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради report.az.
“Гренландия Даниянинг бир қисмидир ва шундай бўлиб қолади. Лекин бу Арктика устидан назорат ҳақида кенгроқ масала ва бу ерда НАТОнинг барча Арктика давлатлари, шу жумладан АҚШ ҳам Россия ва Хитойга қарши курашиш учун фаол ҳамкорлик қилиши керак”, деб таъкидлади Рутте, “Данияни ким назорат қилиши керак?” деган саволга жавоб берар экан.