Хива шаҳридаги меъморий ёдгорликлар бўйича электрон маълумотлар базаси ишлаб чиқилди

    Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан Хива шаҳридаги меъморий ёдгорликларининг ҳолати бўйича электрон маълумотлар базаси ишлаб чиқилди.

    Ўзбекистон Фанлар академияси маълумотига кўра, унда Хива тарихий меъморий обидалари ва уларнинг техник ҳолатига оид илмий асосланган маълумотлар келтирилган.

    Маълумотлар базаси «Ичан-қалъа» ва «Дишан-қалъа» ҳудудида жойлашган тарихий меъморий ёдгорликларнинг техник ҳолатини ўрганишга доир комплекс илмий тадқиқотлар асосида тайёрланган. Электрон маълумотлар базасидан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган «Ичан-қалъа бошқарув режаларини ишлаб чиқиш ҳаракат режаси» халқаро лойиҳасини бажаришда ва Хива тарихий-меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ишларида амалда кенг фойдаланилган.

    Каталог тарзида тайёрланган электрон маълумотлар базасига Хивадаги жами 94 та тарихий меъморий ёдгорликларнинг фотосуратлари, техник ҳолатлари, қурилмалари ва уларнинг тарихи билан боғлиқ янги маълумотлар келтирилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates