Хивада ИҲТга аъзо давлатларнинг туризм вазирлари сессияси бўлиб ўтади

    Хивада 31 майдан 2 июнгача бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг бўлажак XII сессиясига тайёргарлик кўриляпти.

    Қадимги шаҳарда ИҲТ бош котиби ўринбосари Аҳмад Кавеса Сенгендо ва Туризм қўмитаси вакиллари бўлиб ўтадиган тадбирга тайёргарлик ишларини олиб боряпти.

    Форум меҳмонлари орасида ИҲТ бош котиби Ҳусейин Иброҳим Таҳа, Сенегал, Сомали, Тожикистон, Туркманистон, Уганда, Озарбайжон, Бангладеш, Буркина-Фасо, Габон, Миср, Ироқ, Ливия, Малайзия, Малдив ороллари, Уммон, БАА ва бошқа мамлакатлардан туризмни ривожлантириш учун масъуллар, шунингдек, бир қатор ИҲТ тузилмалари вакиллари иштирок этиши кутилади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Хива 2024 йил Ислом дунёсининг туризм шаҳри сифатида танланган. Жорий йил март ойида ИҲТ бош котиби ўринбосари Аҳмад Кавеса Сенгендо томонидан Хива шаҳри ҳокимига сертификат топширилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates