Хивада Туризм вазирлари Ислом конференциясининг XII сессияси бўлиб ўтди

    31 майдан 2 июнгача Хива шаҳрида «Хива – 2024 йилда Ислом дунёси туризм шаҳри» халқаро тадбирлари доирасида бўлиб ўтган Туризм вазирлари Ислом конференциясининг (ICTM) XII сессияси якунланди.

    Тадбирда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозири, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Малик, Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва бошқа олий мартабали меҳмонлар, хорижий делегациялар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

    Вазирлар конференцияси арафасида Хива шаҳрида Туризмни мувофиқлаштириш қўмитасининг 9 йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ИҲТга аъзо давлатлар – Туркия, Сенегал, Сомали, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Уганда, Озарбайжон, Бангладеш, Буркина-Фасо, Габон, Миср, Ироқ, Ливия, Малайзия, Сингапур, Малдив ороллари, Уммон, БАА ва бошқа бир қатор мамлакатлар вакиллари иштирок этдилар.

    Туризм вазирларининг XII сессияси доирасида юқори мансабдор шахсларнинг учта ишчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширилишининг бориши муҳокама этилди, қатор мамлакатлар тақдимотлари, ИҲТ ихтисослашган тузилмаларининг ҳисоботлари тингланди ва бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилди.

    Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдим этилди. Тақдимотда сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, туризм бизнесини ривожлантириш учун яратилган имкониятлар, янги туристик йўналишлар ва истиқболли сармоявий лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг туризм зоналарини ривожлантириш, туристик қишлоқлар ва кўчаларни ташкил этиш борасидаги тажрибаси иштирокчиларнинг алоҳида эътиборини тортди.

    XII сессиянинг якуний кунида раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтди. Шу муносабат билан мамлакатимиз ИҲТда туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун барча чораларни кўриши алоҳида таъкидланди.

    Сессия якунлари бўйича Ислом дунёсининг туризм шаҳри сифатида 2025 йилда Дакар (Сенегал), 2026 йилда Қоҳира (Миср) ва 2027 йилда Лаҳор (Покистон) танланди.

    Анжуманда ташкилот ҳудудида ислом туризмини ривожлантириш бўйича стратегик «йўл харитаси»ни амалга ошириш, виза тартибини соддалаштириш, инвестицияларни рағбатлантириш, ислом туризми масканлари тарғиботи орқали ўзаро туристик оқимни ошириш, кадрлар тайёрлаш ва стандартлаштириш асосий йўналишлар сифатида белгиланди

    Шу билан бирга ҳалол туризм хизматлари стандартларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Туризм вазирлари Ислом конференциясининг 13 сессиясини Қатар Давлатида ташкил этишга қарор қилди.

    Анжуман доирасида «Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари» номли рангтасвир кўргазмаси, ҳамда Хива шаҳрининг «Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасида «Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини» Халқаро турнири юқори савияда ташкил этилди. Унда 15 давлатдан етакчи спортчи-паҳлавонлар 10 та йўналишда беллашдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates