Хивада Худойберган Девоновга бағишланган экспозиция очилди

    Экспозициядан Девонов иш фаолиятида қўллаган ўша даврга оид ускуналар, тарихдан ҳикоя қилувчи фотосуратлар ва бошқа нодир экспонатлар ўрин олган.

    Хивада Ўрта Осиёнинг биринчи фото ва кино тасвирчиси Худойберган Девоновга бағишланган экспозиция иш бошлади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

    Хиванинг Ичан қалъасида Худойберган Девонов ҳаёти ҳамда ижодига бағишланган янгиланган экспозицияси очилди. Экспозициядан Девонов иш фаолиятида қўллаган ўша даврга оид ускуналар, тарихдан ҳикоя қилувчи фотосуратлар ва бошқа нодир экспонатлар ўрин олган.

    Айтилишича, ҳозирда “Ичан - Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси жамоаси томонидан янги сайёҳлик мавсумини муваффақиятли ўтказиш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар нафақат тарихий обидалар, музей бўлимларидаги экспозицияларни томоша қилишлари, балки санъаткорлар ижросидаги концерт томошаларидан ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин.

    Маълумот учун, Худойберган Девонов 1879 йилда Хивада туғилган. У 1908 йилда Хиваликлар делегацияси таркибида Санкт-Петербург шаҳрига йўл олади. Ёш фотосуратчи Россия пойтахтида икки ой қолиб кетади.

    Шунингдек, Москвада фотография ва кинематография сирларини чуқур ўрганади. Кинокамера, фото ва кинотасмалар захирасини сотиб олади. Ватанга қайтгач у Марказий Осиёдаги биринчи фото-кинолабораторияни ташкил этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates