Хонанда Анвар Собиров масъул лавозимга тайинланди

    Хонанда Анвар Собиров расмий лавозимни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси хабар берди.

    Собиров Анвар Каримович - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Анвар Собиров - маҳаллаларда ижодий жамоалар фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш гуруҳларига раҳбарлик қилади.

    Маълумот учун, Анвар Собиров 1976 йил 24 июлда Хоразмда, санъаткорлар оиласида таваллуд топган. У болалигидан Комилжон Отаниёзов номидаги 1-сон болалар мусиқа мактабининг доира бўлимида таҳсил олган. Мактабни тамомлагач, Урганч мусиқа билим юртининг анъанавий ижро бўлимига ўқишга кирган. Хонанда Тошкентдаги Маданият институтини ҳам битирган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates