Хоразмда ўтган йили қурилиш саноати бўйича қанча лойиҳа ишга туширилди?

    Саноат 21 январ 2021 2499

    Хоразм вилоятида бошқа соҳалар каби қурилиш материаллари саноати ҳам йил сайин тобора ривожланиб бормоқда. Вилоят ҳокимлиги ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, янги корхоналар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

    Бунинг натижасида эса ҳудуд иқтисодиёти ва экспорт кўрсаткичилари ортиши билан бир қаторда саноат корхоналари сони кўпаймоқда. Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 2020 йилда умумий қиймати 193,8 млрд сўмлик 128 та лойиҳа ишга туширилди ва 664 та янги иш ўрни яратилди.

    Хусусан, «Урганч Махсус Қурилиш» жамияти томонидан Урганч шаҳрида 12,0 млрд сўм инвестиция ҳисобига йилига 600 тонна қурилиш ҳимоя тўри ишлаб чиқариш қуввати барпо этилди ҳамда 30 та янги иш ўрни яратилди.

    Шунингдек, «Холис Исок бобо» корхонаси томонидан Хазорасп туманида 5,3 млрд сўм инвестиция ҳисобига йилига 10 минг куб метр темир бетон буюмлари ишлаб чикариш қувватлари яратилди. Қўшкўпир туманида эса «Худошукур» МЧЖ томонидан 4,8 млрд сўмлик инвестиция ҳисобига йилига 10 млн дона пишиқ ғишт ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилди.

    Жорий йилда ҳам соҳа бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги қувватларни фойдаланишга топшириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

    Хусусан, 2021-2022 йилларда умумий қиймати 1210,9 млрд сўмлик 45 та лойиҳа ишга тушурилади ва 1295 та янги иш ўрни яратилади. Ушбу лойиҳалар 652 млрд сўми ташаббускорлар маблағлари, 208 млрд сўми банк кредитлари, 16,7 млн доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ва 17,0 млн доллари «Хоразм инвест проджект» жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади. Шундан 2021 йилда 384,1 млрд сўмлик 39 та лойиҳа ишга туширилади ва 730 та янги иш ўринлари яратилади.

    Энг йирик лойиҳалардан бири Урганч шаҳрида амалга оширилади. Хусусан, «Orient Ceramic» жамияти томонидан 72,8 млрд сўм инвестиция ҳисобига йилига 3,5 млн кв метр йўлак керамик плита ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади. Тупроққалъа туманида «Замин Қурилиш Транс Сервис» МЧЖ томонидан эса йилига 3,0 млн кв метр керамик плита ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади ва 160 та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, «Замин Қурилиш Транс Сервис» МЧЖ томонидан яна бир йирик лойиҳа - 30 минг куб метр қамишдан ДСП ишлаб чиқариш амалга оширилади.

    «Питнак Панель» қўшма корхонаси томонидан йилига 10 млн кв метр силлиқ қурилиш ойнаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти йўлга қўйилади, бунда «Xorazm invest prodjekt» жамғармаси ҳисобидан 10 млн доллар ва хорижий инвестиция ҳисобидан 15 млн доллар сарфланади. Шунингдек, ушбу корхона томонидан «Хазорасп» ЭИЗ ҳудудида 51,6 млрд сўм ҳисобига 200 минг кв метр оловбардош сендвич панеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ишга тушурилади.

    Шунингдек, «Хазорасп» ЭИЗ ҳудудида «New Best Style» жамияти эса 30 млрд сўм инвестиция ҳисобига йиллик гулқоғоз ишлаб чиқариш қувватларини 2 мартага кўпайтириб, 1500 минг рулонга етказилади. Урганч шаҳрида эса «Урганч қурилиш материаллари заводи» МЧЖ томонидан 12 млрд сўм инвестиция ҳисобига 30 минг тонна гидратланган оҳак ва «Эко оби ҳаёт» МЧЖ томонидан 19 млрд сўм инвестиция ҳисобига 5,0 млн кв метр гипсокартон листлари ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates