Хоразм вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади

    Мамлакатимизда 25 июл 2022 2798

    Ўзгидромет 25 июль куни кутилаётган об-ҳаво билан таништирди.

    Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, шимолда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат 38-43о, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45о гача, шимолда 32-37о бўлади.

    Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 41-43о бўлади.

    Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35о бўлади.

    Муҳим ҳодисалар: 25-28 июль кунлари даврида тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.