Хоразм: ёввойи шер ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди

    Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Назорат инспекцияси тезкор гуруҳи ҳамда Урганч шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича ўтказилган рейд давомида фуқаро Э.С. томонидан Урганч шаҳар "Ашхобод" маҳалласида жойлашган бинода ёш ёввойи шер ноқонуний сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди.

    Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 92-моддасига кўра баённома расмийлаштирилди. Э.С. базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари — 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Ёввойи йиртқич эса вақтинча сақлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган "Нукус ҳайвонот боғи"га топширилди.

    Ҳолатга аниқлик киритиш, ёввойи шер боласининг қандай олиб келинганлиги ва қаердан сотиб олинганлигини аниқлаш юзасидан суриштирув ишларини олиб бориш учун тўпланган ҳужжатлар Урганч шаҳар ИИБга юборилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates